БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”даги 5, 7 ва 9-моддалари бузилмоқда. Айни кунларда Фарғоналик блогер Дадахон Хайдаров изсиз йўқолганлиги тўғрисидаги хабарлар тармоқларда кенг тарқалмоқда. Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати бу борада сукунатга яширинган.

Билиб, билмай, сўз эркинлиги дан фойдалансам ҳуқуқим ҳимояланади деб “Бизга Фарғона вилояти ҳокимияти керак эмас” деб қўйибди, блогер!

Агар айнан шу сабабли блогер ҳибсда бўлса мамлакат ҳеч иккиланмай “Сўз эркинлиги”дан воз кечганликни ҳамда “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”талаблари бузилганлигини тан олиши лозим.

Биз орзу қилган ва эришиш остонасида турган фуқаролик жамияти шуми?

Келинг блогерга нисбатан мазкур декларациянинг 9-моддасини аксини тажриба сифатида синовдан ўтказдик деб мақола чоп этинг, биз эса ҳайратдан ёқа ушлаб, ётган ердан қулайлик.

Прокуратура ва ИИБ бу борада ҳеч бир ахборот беролмас экан демак Юртбошимиз жиддий эътибор қаратишлари лозим, ахир бу ерда бир фуқаронинг ҳуқуқлари бузилиши ва таҳқирланиши кузатилмоқда. Кечирим ва афв эмас жиддий қарор қилиш керак, бу ҳолатни неча миллионлаб Ўзбекистонликлар ва ҳаттоки Четдан кузатишади.

 184 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan