Jahon, Siyosat

Габондаги сайловлардан кейин ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб, вақтинчалик президент тайинлади

Габондаги сайловлардан кейин ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб, вақтинчалик президент тайинлади

Габонда ҳокимиятни қўлга киритган ҳарбий гуруҳ Республика гвардияси қўмондони – генерал Брис Олиги Нгемани вақтинчалик давлат раҳбари этиб тайинлаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ВВC.

Бу ҳақда президентлик сайловларидан сўнг ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олгани ҳақида хабар берган миллий телеканал эълон қилди.

Мамлакатни 50 йилдан ортиқ бошқарган президент Али Бонго Ондимба уй қамоғида.

Бунгача Бонгонинг мамлакатдаги инқилоб туфайли «дунёдаги дўстларини шовқин кўтаришга» чақирган видеомурожаати ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Ҳарбийлар президентлик сайловларидан бир неча кун ўтиб, сайлов натижаларини бекор қилиш, чегараларни ёпиш ва давлат институтларини тарқатиб юборишини айтиб, ҳокимиятни эгаллаб олди.

Муваффақиятли бўлса, бу Ғарбий ва Марказий Африкада 2020 йилдан бери саккизинчи инқилоб бўлади.

Габонда ҳокимиятни эгаллашга охирги уриниш 2019 йилда амалга оширилган. Аммо бу сафар муваффақиятсиз бўлди.

Шанба кунги сайлов натижаларига кўра, Габон сайлов органи президент Али Бонго овозларнинг учдан икки қисмидан сал камроғи билан учинчи муддатга ҳокимиятда қолишини эълон қилди.

Ҳозирги президент Али Бонго оиласи мамлакатни 1967 йилдан бери бошқариб келади.

Унинг отаси Омар Бонго 40 йилдан ортиқ президентлик қилган ва бир неча бор коррупцияда айбланган.