Jahon, Jinoyat, Siyosat

Қирғизистонда президент қаршисида оммавий тартибсизлик юзага келди

Қирғизистонда президент қаршисида оммавий тартибсизлик юзага келди

Қирғизистонда кўпкари финалидан сўнг оммавий тартибсизлик юзага келгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълум қилинишича, оммавий тартибсизликлар кўпкари бўйича Қирғизистон президенти кубоги финалидан сўнг юзага келган. Асосий баҳсда “Дўстук” ва “Интимак” жамоалари қатнашган. 2:1 ҳисобида ғалаба қозонилган. Айрим футболчилар ҳакамнинг қароридан норози бўлган.

Майдондаги ўйин тугагандан сўнг, одамлар трибунадан югура бошлаган ва улардан баъзилари майдонга қарата тош отган ҳам. Кўпкари бўйича Президент кубоги баҳсини Садир Жапаровнинг ўзи ҳам трибунадан кузатиб ўтирган бўлган.

Миллий хавфсизлик раҳбари Қамчибек Ташиев айбдорлар жазоланишини маълум қилган. Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси суриштирув ишларини олиб бормоқда.