Hodisa

Янгиланган асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди

Янгиланган асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикасининг асосий дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатини тузиш бўйича Йўриқномага мувофиқ АДВР Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган фармакотерапевтик таснифлаш асосида шакллантирилади.

Мазкур рўйхатдан:
тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжини таҳлил қилишда;
харидларни оқилона ташкил этиш ва дори воситаларини тақсимлашда;
ходимларни уни тўғри қўллашга ўргатишда;
маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан асосий дори воситалари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиришда;
асосий дори воситалари мавжудлигини мониторинг қилиш ва нархини шакллантиришда фойдаланилади.

Дори воситалари халқаро патентланмаган номи билан дозаси ва чиқарилган шакли кўрсатилган ҳолда АДВРга киритилади.

Дори воситалари халқаро патентланмаган номга эга бўлмаган тақдирда, унинг ўрнини босувчи ном ёки таркиб кўрсатилади.

Янги рўйхатда 65 гуруҳга мансуб дори воситалари ўрин эгаллаган. Батафсил бу манзилда танишишингиз мумкин.