Ilm-fan, O‘zbekiston

Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида медаль жамғарди

Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида медаль жамғарди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар беришича, Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтказилган 35-Халқаро информатика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор медаль жамғаришга эришган.

Хабарда айтилишича, мазкур турнирда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Президент мактаби 11-синф ўқувчиси — Дилёрбек Валижонов ҳамда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси — Дилшодбек Хўжаев бронза медалларни қўлган киритган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, совриндор ўқувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади. Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама олади.