Jahon

Украиналик магнат Игор Коломойский фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинди

Украиналик магнат Игор Коломойский фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинди

Суд миллиардер тадбиркорни фирибгарлик ва пул ювишда айблаб, икки ойга ҳибсга олди.

Украина суди миллиардер тадбиркор Игор Коломойскийни уруш давом этаётган мамлакатда коррупцияга қарши кураш доирасида фирибгарлик ва пул ювишда айблаб, икки ойга ҳибсга олди.

Шанба куни суд Коломойскийга 509 миллион гривнадан кўпроқ, яъни 13 миллион доллардан ортиқ гаров тўлаш имкониятини берди.