O‘zbekiston

Энди фуқаролар давлат хизматчиларини уйларига чақиришлари мумкин

Энди фуқаролар давлат хизматчиларини уйларига чақиришлари мумкин

2023 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматини кўрсатувчи ходимни фукаронинг яшаш жойига чақириш орқали махсус техник қурилмалар ёрдамида давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти кенгайтирилмоқда.

Буюртмалар «Call-марказ» ёки расмий веб-сайт орқали қабул қилинади.

Мазкур хизматлар учун Тошкент шаҳрида базавий Ҳисоблаш микдорининг 50 фоизи, вилоят марказларида БХМнинг 40 фоизи, туман (шахар)ларда БХМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.