Қирғизистон йўлларида яшил рақамга эга автомобиллар пайдо бўлиши мумкин. Жогорку Кенешнинг профил қўмитаси қонун лойиҳасини маъқуллади.
Ғайриоддий рангдаги рақамларни электр транспорт воситалари ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган автомобилларга бериш таклиф этилади. Бундай машиналар эгалари учун имтиёзлар бўлади:
Автомобил солиғи камайтирилади;
Дераза қорайтириш учун камроқ ҳақ тўлайдилар;
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик, тўхташ жойи учун жарималар камайтирилди.
Ташаббускорларнинг фикрига кўра, бундай чоралар қирғизистонликларни “яшил” транспортга ўтишга ундайди – бу мамлакатдаги экологик вазиятни яхшилаши керак», дейилади манба хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!