Iqtisod

Россия ва Беларусь спортчиларига Осиё ўйинларида қатнашишга рухсат берилмади

Россия ва Беларусь спортчиларига Осиё ўйинларида қатнашишга рухсат берилмади

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россия ва Беларусь спортчиларини 23 сентябрь куни бошланадиган Осиё ўйинларида иштирок этишга рухсат бермади.

«Осиё ўйинларида россиялик ва беларуслик спортчилар қатнашмайди. Бу ХОҚ қарори», – дейилади Осиё Олимпия кенгаши хабарида.

Июль ойи бошида Осиё ўйинларида Россия ва Беларусдан 500 га яқин спортчи иштирок этиши мумкинлиги ҳақида ёзилган эди.

Осиё ўйинлари ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ва Олимпия ўйинларидан кейинги Осиёдаги энг йирик спорт мусобақасидир. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрдан 8 октабргача Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам қатнашади.