Энергетика вазирлигининг хабар беришича, август ойида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 785 та ҳолат аниқланган.
Бунда 29 млн 104 минг метр куб табиий газ (26 млрд 297 млн сўм) ва 38,9 млн кВт⋅соат электр энергияси (19 млрд 932 млн сўм) талон-торож қилиниши натижасида тизимга келтирилган 46 млрд 229 млн сўм зарар ундиришга қаратилган.
Вазирликнинг маълумотларига кўра, ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 145 минг 520 та хонадоннинг, электр энергияси эса 194 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!