Перуда мамлакат пойтахти Лимада 40 йил давомида бойларни камбағаллардан ажратиб турган “Шармандалик девори”ни бузиш бошланди. Девор бузилганидан сўнг ўрнига дарахтлар экилиши кўзда тутилмоқда.
“Шармандалик девори” (илгари “Қуллар девори”, “Перу Берлин девори”) шунчалик катта эдики, уни сунъий йўлдошлардан кўриш мумкин эди. Унда ўрнатилган расмий ҳужжатлардан ёзилишича: «девор аҳолининг бой қатламларини камбағаллардан ҳимоя қилишни таъминлаш учун қурилган», дейилади
Девор мамлакатнинг энг бадавлат фуқаролари (1 миллион долларлик уйларда) яшайдиган ҳудудни аҳолининг катта қисми тўғридан-тўғри йўлларда, қашшоқликда ва энг оддий қулайликларга эга бўлмаган шаҳар чеккасидан ажратиб турарди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!