Tesla 2023 йил август ойида Хитойда ишлаб чиқарилган 84,1 мингта электромобил сотди, бу ўтган йилга нисбатан 9,3 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Хитой енгил автомобиллари ассоциациясига таяниб, Reuters хабар берди.
Шу билан бирга, Tesla Model 3 ва Model Y автомобиллари савдоси июль ойига нисбатан 30,9 фоизга ошган.
Компания, шунингдек, август ойи ўрталарида хитойлик харидорлар учун электромобил нархларини пасайтирди. Хусусан, Model Y Long-Range ва Performance мос равишда 41,4 минг ва 48,4 минг долларга тушиб кетди.
Tesla рақобатчиси Хитойнинг автомобил ва электромобил ишлаб чиқарувчиси BYD август ойида 274 мингта автомобил етказиб берди, бу ўтган йилга нисбатан 57,5 фоизга кўп ҳисобланади
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!