Бунёдкор стадиони “стоянкаси”да турган “Gentra”да юзи скотч билан ўралган жасад топилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, 2023 йил 31 август куни соат тахминан 18:00ларда 1996 йилда туғилган Б.А. эркак яшаш манзилидан ўз бошқарувидаги қора рангли “Gentra” русумли автомашинасида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасидаги футбол спорт майдони ҳудудида жойлашган автотураргоҳда “Gentra” автомашинаси ичида бедарак йўқолган эркакнинг мурдаси бош юз қисми бир неча қатлам полиэтилен пакет билан ўралган ҳолда топилган.
Мазкур ҳолатда эркакнинг мурдаси шубҳали ҳолда аниқланганлиги ва бир қатор дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказмасдан туриб қонуний тўхтамга келиш имкони мавжуд эмаслигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!