Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар беришича, 5 сентябрь куни Қўштепа туманида яшовчи 2 нафар фуқаро номаълум моддадан заҳарланиши оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
Шунингдек, шу куни Олтиариқ туманида яшовчи 5 нафар фуқоро ҳам номаълум моддадан заҳарланиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.
Терговга қадар текширув давомида Қўштепа туманида яшовчи А.Д. бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар тайёрлаган ва ушбу маҳсулотларга “АКТАУ” ва “КАРАТАУ” номли савдо белгили ёрлиқларни ёпиштириб, умумий овқатланиш шохобчаси ва бир оилавий корхонасига сотганлиги аниқланган. Заҳарланганлардан бир нафари вафот этан.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186 ва 186-1-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи А.Д. процессуал тартибда ушланди. Тергов давом этмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!