Jahon, Siyosat

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳолати кескинлашмоқда

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳолати кескинлашмоқда

Покистон армияси расмийларининг айтишича, Хайбар Пахтунхво ҳудудида «Tahrik-e Tolibon Pokiston» жангариларидан 13 нафари йўқ қилинган. Бундан аввалроқ эса, «Tahrik-e Tolibon Pokiston» террорчилар 9 та Покистон аскарини ўлдирганини маълум қилган эди.

Агарда вазият шу зайлда давом этса, Исломобод ҳаттоки ҳарбий кучларини сафарбар этишга тайёр турибди. Чегарадаги беқарорлик ортида шунчаки икки томоннинг келишмовчилиги турибди, дейиш бироз шубҳали ҳисобланади. Чунки, у ердаги хавфсизлик вазияти доимий нотинч ва кескин тус олиб бормоқда.