Jahon, O‘zbekiston

АҚШ элчихонаси визалар сони ниҳоясига етаётгани ҳақида огоҳлантирди

АҚШ элчихонаси визалар сони ниҳоясига етаётгани ҳақида огоҳлантирди

Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси хабар беришича, дунё бўйлаб Green Card дастури учун белгиланган йиллик 55 000 та виза сони шу кунларда ниҳоясига етиши мумкин. Қайд этилишича, белгиланган лимит тугаса, элчихона DV дастури бўйича суҳбатга кирганларга виза тақдим эта олмайди.

“Тошкентда ушбу ойда бўлажак виза суҳбати куни белгиланган мурожаатчилар виза ололмасликлари мумкин. Виза учун талаб этилган ҳужжатлари тўлиқ эмаслигини биладиган мурожаатчилар виза суҳбатига келишдан (ва қайтариб берилмайдиган виза тўловини амалга оширишдан) аввал ўйлаб кўришларини сўраймиз, чунки виза бўйича мурожаатни кўриб чиқиб, уни якунлаш учун етарлича вақт қолмаслиги мумкин”, – дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси дунё бўйлаб белгиланган виза миқдори тугагунга қадар ДВ визаларини тақдим этишни давом эттиради ва бугунги кунгача 3 100 дан ортиқ виза мурожаатчилари билан суҳбатлар ўтказилган.