Jahon, Jinoyat, Yangiliklar

Мексикада аборт қилдириш энди жиноят эмас

Мексикада аборт қилдириш энди жиноят эмас

Мексика Олий суди аборт учун жиноий жавобгарликни олиб ташлади. Ҳомилани олдириб ташлаган аёлга нисбатан жиноий жазо конституцияга зид деб топилди, деб хабар бермоқда ВВC.

Янги суд қарорига кўра, 32 штатнинг барчасида аборт қилиш қонунийдир.

«Зўрланган тақдирда ҳеч бир қизни она бўлишга мажбурлаш мумкин эмас – на давлат, на ота-онаси, на васийлари», – деди Олий суд раиси Артуро Сальдивар.

Бу қарор Мексикадаги консерватив сиёсатчилар ва католикларнинг ғазабини келтириши мумкин. Католик сони бўйича Мексика Лотин Америкасидаги иккинчи давлатдир.

Бироқ сўнгги йилларда черков таъсири пасайиб, мамлакат ўзини дунёвий давлат сифатида кўрсатмоқда.

Бугунги кунда Лотин Америкасида Колумбия, Куба, Уругвай ва Аргентинада аборт қилиш қонунийдир.

Баъзи мамлакатлар зўравонлик ёки соғлиқ учун хавф туғдирадиган ҳолларда абортга рухсат беради, Сальвадор, Гондурас, Никарагуа, Гаити ва Доминикан Республикасида абортга тўлиқ тақиқ бор.