Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келиши давом этади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Каспий денгизи минтақаларидан булутли массаларнинг келиши оқибатида 15 октабрь куни беқарор об-ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёмғир ёғади.
Кундузги ҳаво ҳарорати ушбу куннинг ўртача меъёрий қийматларидан кўп бўлади ва 26-29 даражани ташкил этади.
16 октабрь куни шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи қисмларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!