Истанбул суди Thodex крипто биржасининг собиқ раҳбари Фарук Фотиҳ Озерни фирибгарлик, жиноий ташкилотга раҳбарлик қилиш ва пул ювишда айбланиб, 11 196 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Озернинг икки қариндоши ҳам айбдор деб топилган.
Ҳукм чиқаришдан олдин Озер «ер юзидаги ҳар қандай муассасага раҳбарлик қила оладиган даражада ақлли» эканлигини ва агар Thodex жиноий ташкилот бўлганида бунчалик ривожланиб кетмаслигини қўшимча қилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!