Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
Истеъмолчиларнинг 1- ва 2- гуруҳ тоифаси учун электр энергияси 1 квт.соат учун 1 000 сўмгача (НКМК, ОТМК, Ўзбекистон металлургия заводи, бюджет ташкилотлари), қолган бизнес ва юридик шахслар учун квт.соатига 900 сўмгача оширилмоқда.
Табиий газ тарифлари эса НКМК, ОТМК, Ўзбекистон металлургия заводи ва бюджет ташкилотлари учун бир кубасига 1 800 сўмгача, бошқа ташкилотларга кубасига 1 500 сўмгача миқдорда белгиланмоқда.
Лойиҳадан аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз, амалдаги нархларда қолаётганини кўриш мумкин.
Ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокама қилиш 23 сентябргача давом этади. Ҳужжат қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!