uzb_meteo каналида ёзилишича, Марокаш атрофида кучли зилзила бўлишини Франк Ҳугербитс яна олдинроқ прогноз қила олган.
Франк Ҳугербитс 5 кун олдин Африка шимоли-ғарбида кучли зилзила бўлишини прогноз қилган (картада қизил рангда белгилаган).
Кўп прогнозлари тўғри чиқмагани учун мазкур олимнинг прогнознозларини кузатмаётган эдим.
Аммо, кучли зилзила бўлиб ўтгач, кўтариб, ўрганиб чиқилса, нидерланд олими олдинроқ шу локацияга сейсмопрогноз ишлаб чиққан бўлиб чиқяпти», дейилади хабарда.
Олдинроқ, Марокашда кучли зилзила оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!