Yangiliklar

ШҲТ давлатларида терактлар натижасида 400 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган

ШҲТ давлатларида терактлар натижасида 400 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларда терактлар кескин кўпайган. Бу ҳақда «Казинформ» мухбири Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Руслан Сейсембаевга таяниб хабар бермоқда.

«Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги уч йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатларида камида 80 та шов-шувли терактлар содир этилган. Бу йил уларда кескин ўсиш кузатилмоқда. Агар 2022 йилда 18 та (террор ҳужуми) содир этилган бўлса, 2023 йилда 47 та бўлди», – дейди Руслан Сейсембаев Астанадаги бўлиб утаётган ШҲТ йиғилишида.

Унга кўра, терактлар оқибатида 400 нафардан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган, 940 нафарга яқин одам жароҳатланган.

«Хавфсизлик кучлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларига қарши куч ишлатишга уринишларни бостириш мақсадида 300 дан ортиқ аксилтеррор амалиётлари ўтказилди. 1600 нафар террорчи ва уларнинг ёрдамчилари ҳибсга олинди. Ҳокимиятга қаршилик кўрсатган 60 га яқин жиноятчи қўлга олинди», – деди ҚР МХҚ раиси ўринбосари.