Маълум қилинишича, Москва вилоятида яшовчи тожик оиланинг 5 ёшли қизи номаълум тарзда ғойиб бўлади. Қизчанинг жасади бир кундан кейин темир йўл ёнидан спорт сумкаси ичидан топилган.
Полиция ходимлари суриштирув ишларини бошлаб, кузатув камералари ёрдамида асосий ва ягона гумондорни тезда аниқланган. Жиноятчи қизнинг оиласининг қўшниси, 28 ёшли Александр Семин бўлиб чиққан.
Аниқланишича, жиноятда эркак қиз ҳовлида ўйнаб юрган вақтида уни ўйинчоқ билан ўзига жалб қилган. Суд-тиббий экспертизадан сўнг бола зўрлангани, кейин эса пичоқ билан ўлдирилгани маълум бўлди.
Москва вилояти суди ҳукми билан эркак 24 йилга озодликдан маҳрум этилган. Аммо, қизнинг отаси бундан норози бўлиб, апелляция шикояти берган ва навбатдаги суд жараёни жорий йилнинг 13 сентябрь куни бўлиб ўтган.
Унга кўра, отанинг аризаси қаноатлантирилиб, судланувчи эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!