Америкаликлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, президентлик сайловларида АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ва Оқ уйнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп бир хил — ҳар бири 39 фоиздан овоз олишади. Бу ҳақда Reuters маълум қилмоқда.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳар бешинчи америкалик ҳали кимга овоз беришини ҳал қилмаган. Агар демократлар ёки республикачилар тарафдори бўлмаган мустақил сайловчиларнинг ҳамфикрлигини оладиган бўлсак, уларнинг аксарияти Трампни қўллаб-қувватлайди. 32 фоизи собиқ президентга овоз беришга тайёр, атиги 30 фоизи амалдаги президент учун овоз беришга тайёр.
Шу билан бирга, кўп сонли америкаликлар номзодларнинг ёшидан хавотирда. Респондентларнинг 77 фоизи Байден президент бўлиш учун жуда ёши катта, деб ҳисоблайди. Трампга келсак, бу рақамлар пастроқ – атиги 56 фоиз.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!