Шимолий Атлантика алянси Совуқ уруш давридан бери энг йирик машғулотларини ўтказишини тасдиқлади. Бу ҳақда алянс ҳарбий қўмитаси раҳбари адмирал Роб Бауер Ослода ўтаётган НАТО бош штаби бошлиқларининг йиллик конференцияси доирасидаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
Аввалроқ, The Financial Times НАТОнинг кенг кўламли ҳарбий машғулотларга тайёргарлиги ҳақида ёзган эди. Унинг сўзларига кўра, машғулотларга 500 дан 700 тагача ҳаво жанговар парвозлари, 50 дан ортиқ кемалар ва 41 мингга яқин ҳарбий хизматчилар жалб этилади.
Маълумотларга кўра, машқлар Германия, Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларида 2024 йил февраль ва март ойларида бўлиб ўтади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!