Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Россия Федерациясига расмий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Табиий ресурслар вазирлиги раҳбари, икки давлат ҳукуматлараро комиссияси раҳбари Александр Козлов ўзининг Телеграм-каналида ёзди.
“Ўртоқ Ким Чен Иннинг расмий ташрифи якунланди. Олти кун давомида бир қанча корхона, таълим ва маданият муассасаларида бўлдик”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Ким Чен энг майда деталларга қизиққан ва эътиборли бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!