Jahon

Туркия Марказий банки асосий ставкани 30 фоизга ошириши кутилмоқда

Туркия Марказий банки асосий ставкани 30 фоизга ошириши кутилмоқда

Мутахассисларнинг тахминича, кейинги ҳафта Туркия Марказий банки асосий ставкани яна сезиларли даражада ошириши мумкин – ҳозирги 25% дан 30% гача. Бу ҳақда Туркиянинг ТРТҲабер иқтисодий нашри хабар берди.

Курс бўйича қарор 21 сентябрь куни Пул-кредит сиёсати қўмитаси йиғилишида қабул қилинади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, регулятор ставкани камида 27,5% га, эҳтимол дарҳол 30% га оширади.

Башорат қилинган қарор Туркияда инфляция даражасини пасайтириш учун қаттиқ пул-кредит сиёсатини ўз ичига олган янги ўрта муддатли иқтисодий ривожланиш дастурининг қабул қилиниши билан боғлиқ.