Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси йиғилишлари арафасида Нью-Йорк марказига йиғилган минглаб одамлар АҚШ президенти ва бошқа дунё етакчиларидан иқлим ўзгаришига эътибор беришни, янги нефть ва газ қудуқларини бурғилашни тўхтатишни талаб қилишди, деб хабар бермоқда Kazinform.
Якшанба куни минглаб одамлар Манхэттен кўчаларига чиқиб, дунё етакчиларини қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечишга чақиришди.
Иқлим ўзгаришига қарши намойишчилар сони коронавирус пандемиясидан кейинги энг каттаси бўлди. Иштирокчилар Нью-Йоркка мамлакатнинг турли бурчакларидан плакатлари билан келишди. Улар орасида тиббиёт ходимлари ва ядровий қуролга қарши фаоллар, роҳиблар ва имомлар, касаба уюшмалари раҳбарлари ва актёрлар, олимлар ва талабалар бор.
Эслатиб ўтамиз, Жо Байден маъмурияти 2050 йилга бориб АҚШни углерод газидан нейтрал ҳолга келтирмоқчи. Ушбу банднинг амалга оширилиши 2024 йилда бўлиб ўтадиган Америка президентлик сайловларида Жо Байден ва умуман Демократик партиянинг сайловда қўллаб-қувватланишига таъсир қилади.
Аксарият республикачилар нефть, кўмир ва табиий газни қидириш ва қазиб олишни кенгайтиришни қўллаб-қувватлайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!