Jahon

Тоғли Қорабоғдаги вазият юзасидан Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди

Тоғли Қорабоғдаги вазият юзасидан Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди

“Биз Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоққа бўлган тажовузини ва бундан роппа-роса уч йил аввал, 2020 йилда содир бўлган оммавий жиноятни кескин қоралаймиз”. Бу Озарбайжон томонидан сентябрь ойида бошланган кенг кўламли куч ишлатишнинг давомидир.

— Озарбайжон томонидан фуқаро посёлкалари, Степанакерт шаҳри, бошқа шаҳар ва қишлоқлар “ҳарбий нишонларни йўқ қилиш” деган қуруқ баҳона билан ўққа тутилмоқда.

— Арманистон томони Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоққа қарши давом этаётган тажовузкор ҳаракатлари, яширин жанговар риторика, Тоғли Қорабоғ аҳолисини “террорчилар” деб атайдиган мутлақо ёлғон ва қораловчи ташвиқоти битта мақсадни кўзлаётгани, яъни Қорабоғ аҳолисини ўзига бўйсундириши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.

— Арманистон ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Россия тинчликпарвар кучлари ва БМТ Хавфсизлик кенгашини “Озарбайжон тажовузини” тўхтатиш чораларини кўришга чақирди.

— Ҳужум олдидан Озарбайжон ТИВ томонидан мина ва қўпорувчилик операциялари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилган бўлиб, бу ҳужумни режалаштириш ва ахборот майдонини тақдим этишдан далолат беради.