Ўзбекистонда жорий йилнинг саккиз ойи якунлари бўйича газ қазиб олиш ҳажми 31,4 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 9,2 фоизга камдир. Бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисоботида айтилади.
Мамлакат корхоналари ҳам газ конденсати ишлаб чиқаришни 6,8 фоизга камайтириб, 805,9 минг тоннага етказди.
Нефт қазиб олиш кўрсаткичлари 519,5 минг тоннадан 520,3 минг тоннагача бироз ошди. Саккиз ой давомида кўмир қазиб олиш 8,8 фоизга ошиб, 3,7 миллион тоннани ташкил этди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!