АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Нью-Йоркдаги матбуот анжуманида Вашингтон Қорабоғ ҳудудида Озарбайжон томонидан ўтказилган аксилтеррор операцияларини қоралашини ва бу ҳаракатлар икки мамлакат ўртасида тинчлик ўрнатишга қаратилган сай-ҳаракатларга зид эканини айтган.
Шунингдек, анжуманда журналистлардан бири Блинкенга яқинда Арманистон бош вазири Никол Пашиньян билан телефон орқали суҳбатида Қўшма Штатлар Арманистоннинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтганини эслатган.
«Қўшма Штатлар Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини, жумладан, Тоғли Қорабоғда ҳам назоратни тиклаш ҳуқуқини тан оладими?» – деб сўраган журналист.
Бунга жавобан Блинкен шу ҳафта ҳам бош вазир Пашинян, ҳам Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан гаплашганини ва бу суҳбатларда АҚШнинг сўнгги воқеалар, хусусан, Озарбайжоннинг ҳарбий ҳаракатларидан чуқур хавотир билдирганини айтган.
«Биз куч ишлатиш тўғри иш эмаслигини, бу ҳаракатлар бизнинг, жумладан, Озарбайжон ва Арманистоннинг адолатли ва муносиб тинчликни ўрнатиш йўлида қилаётган сай-ҳаракатларимизга зид эканини очиқ айтмоқчимиз», — дейди АҚШ давлат котиби.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!