Iqtisod

Ўзбекистонда узум нархи янги рекорд ўрнатди

Ўзбекистонда узум нархи янги рекорд ўрнатди

East Fruit маълумотларига кўра, сентябрь ойи бошида қисқа танаффусдан сўнг Ўзбекистонда узум нархининг ошиши яна бошланди.

Узумнинг донасиз “Кишмиш” нави 17 фоизга, оқ узум 38 фоизга, қора узум 22 фоизга қимматлашди. Масалан, сентябрь ойининг икки ҳафтасида (8-дан 22-кунгача) “Кишмиш” нархи 18 минг сўмдан 21 минг сўмга кўтарилди. Жорий улгуржи нархлар ва ўтган йилнинг шу даври даражаси ўртасидаги тафовут катта (+2,6 марта).