Jahon

«Компромат1» бизнесмен ва амалдорларга тасдиқланмаган айбловлар қўйгани учун блокланди

«Компромат1» бизнесмен ва амалдорларга тасдиқланмаган айбловлар қўйгани учун блокланди

Россияда учта нашр веб-сайти тақиқланган маълумотлар реэстрига киритилган бўлиб, улар таблоидлар услубида коррупция ҳақида ёзади, амалдорлар, «юлдузлар» ва йирик бизнесменларни айбловчи далилларни тақдим этади, дея хабар беради Роскомсвобода лойиҳаси.

Гап «Антимафиа», «Компромат1» ва «Картотека» нашрлари ҳақида бормоқда.

“Охирги икки кун ичида “аниқланмаган давлат органи” нашрларни тақиқланган маълумотлар реэстрига киритди. Учта сайт ҳам “ниқоб” билан, яъни барча доменлар ва субдоменлар билан блокланган”, — дея аниқлик киритади Роскомсвобода.

Бундан ташқари, Роспотребнадзор у ёки бу тарзда ўз жонига қасд қилиш мавзусини ўз ичига олган қўшиқлар билан ҳаволаларнинг катта пакетини блоклади.