Yangiliklar

Ўзбекистондан Россияга зарарланган анорлар келтирилган

Ўзбекистондан Россияга зарарланган анорлар келтирилган

Россияга хавфли зараркунанда билан зарарланган анор партияси олиб келингани маълум бўлди. Бу ҳақда Росселхознадзор ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Департамент ҳисоботида қайд этилишича, анорлар Ўзбекистондан Оренбург вилоятига олиб ўтилган. Карантин объекти борлиги лаборатория текшируви билан тасдиқланган. Карантин қонунчилиги талабларига мувофиқ маҳсулотларни олиб кириш тақиқланди.

Айбдор шахс Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 10.2-моддаси (назорат қилинадиган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартибини бузиш) бўйича жавобгарликка тортилди.