Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 39 та ҳолатда гуруҳли заҳарланиш қайд этилиб, уларда 414 нафар фуқаро жабрланган. Жабрланганларнинг 86 нафари болалардир.
Ушбу рақамлар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида келтирилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!