2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомидаРоссия Федерацияси, Жанубий Корея, Қозоғистон, Сербия, Буюк Британия, Туркия, Германия, Япониява бошқа давлатларга жами 27 мингдан ортиқ фуқаро манзилли ишларга жўнатилган. Бу расмий маълумотлар бўлиб, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, одамлар асосан Россия, Ж.Корея, Қозоғистон, Буюк Британия, Туркия, Германия, Япония каби давлатларига кетган. Хусусан, Корея Республикасига 3825 нафар, Англияга 77 нафар юртдошимиз ишга жўнатилган.
Меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш мақсадида хорижнинг ваколатли ташкилотлари ва салоҳиятли иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида Буюк Британия, Болгария, Латвия, Польша, Германия, Сербия, Финляндия, Россия, Қозоғистон каби давлатлардан
474 та ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиб, уларда 13 мингга яқин бўш иш ўринлари аниқланган.
Ўўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ёрдам кўрсатиш йўналишида 206 мингдан ортиқ фуқарога кўмак берилган. Шундан, 183 мингдан ортиғига маслаҳат хизмати, 6 063 нафаригаҳуқуқий, 15 мингдан ортиғиа ижтимоий, 2 595 нафарига моддий ёрдам кўринишида.
Шунингдек, 198 нафарфуқаро вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган, оғир вазиятларга тушиб қолган 844 нафар фуқаро эса Ўзбекистонга олиб келингани таъкидланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!