Туркия шимолидаги кўмир конида камида 40 нафар кончи ҳалок бўлди, деди шанба куни ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу. Аввалроқ 28 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Қора денгиз соҳилидаги Бартин шаҳри яқинидаги давлат конида жума куни кечқурун портлаш содир бўлди, 300 метр чуқурликда ёнғин чиқди. Ўша пайтда ер остида 110 киши бор эди.
Расмийларга кўра, 58 нафар кончи ер остидан ўз кучи билан чиқиб кетган. Яна 11 қурбон касалхонага ётқизилди, баъзилари Истанбулга етказилгани айтилмоқда.
Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмезнинг сўзларига кўра, қидирув ишлари деярли якунланган. Аввалроқ, амалдор ўндан ортиқ ишчи кон туннелларида қолиб кетганини маълум қилган эди.
Бартинга қўшни вилоятлардан қутқарув гуруҳлари юборилди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон фожиа содир бўлган жойга бориши кутилмоқда.
2014 йилда Туркия ғарбидаги кўмир конида содир бўлган ёнғинда 301 киши ҳалок бўлган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!