Jinoyat, O‘zbekiston

Нодир Юнусов «Samo» МЧЖ таъсисчилари рўйхатидан ғойиб бўлди

Нодир Юнусов «Samo» МЧЖ таъсисчилари рўйхатидан ғойиб бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Антиструмин» дори воситасини бозор нархидан икки баробар қимматга сотган — Нодир Юнусов «Samo» МЧЖ ва «Fazo-Luxe» МЧЖ таъсисчилари рўйхатидан ғойиб бўлди.

Яқинда Нодир Юнусов одам савдоси ва фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлгани аниқланганди.

Оргинфо’нинг июль ойидаги маълумотига кўра, Нодир Юнусов «Fazo-Luxe» МЧЖнинг 2,4 фоиз, «Samo» МЧЖнинг 6,9 фоиз улушига эгалик қиларди. 29 сентябрь ҳолатига кўра, у ҳар иккисининг таъсисчилар рўйхатидан ғойиб бўлган.

Нодир Юнусов эгалик қилган «Samo», «Fazo-Luxe» ва «Zuma Pharm» МЧЖларининг учаласи ҳам фарматцевтика препаратларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Уларнинг таъсисчилари рўйхатида эса бир хил фамилияларни кўриш мумкин:

— Юнусов Фаррух Бахтиярович;

— Юнусов Бахтиёр Маннапович;

— Юнусова Халида Маннановна;

— Илҳамова Наргиза Бахтияровна.