Yangiliklar

Андижонда «Lacetti» тўхтаб турган тракторга бориб урилди (фото)

Андижонда «Lacetti» тўхтаб турган тракторга бориб урилди (фото)

Андижон вилояти Асака туманида «Lacetti» йўлда тўхтаб турган тракторга урилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 14 октябрь куни соат 20:30 ларда Асака тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 416 километрида содир бўлган. «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси 1997 йилда туғилган фуқаро Х.О. ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб бориб, чапга қайрилиш учун йўлнинг қатнов қисми ўртасида тўхтаб турган Т-28Х4 русумли тракторнинг орқасидан келиб урилган.

Маълум қилинишича, тўқнашув оқибатида ҳар икки транспорт воситалари ҳайдовчилари енгил турдаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани Ички ишлар бўлими ЖХХ ЙХХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.