O‘zbekiston

Ўзбекистонда метан «заправка»ларда газнинг бир кубометри 3250 сўмгача ошди

Ўзбекистонда метан «заправка»ларда газнинг бир кубометри 3250 сўмгача ошди

1 октябрдан Ўзбекистондаги айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида бир кубометр газ нархи 3100−3250 сўмгача ошди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари хабар бермоқда. Маълумотни Фарғона водийсидаги газ тўлдириш шохобчаларидан бирининг асосчиси «Газета.uz»га тасдиқлади.

Нархлар тадбиркорлик субъектлари, бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар учун газ ва электр энергияси тарифларининг 1 октябрдан 660 сўмдан 1500 сўмга (2,3 баравар), газ тўлдириш шохобчалари учун 1000 сўмдан 1500 сўмга кўтарилиши (1,5 баравар) электр энергияси тарифи эса 450 сўмдан 900 сўмга (2 баравар) ошиши ортидан кўтарилди.

Тариф кўтарилгунга қадар газ тўлдириш шохобчаларида газ ўртача 2700−2800 сўмдан — 16 фоиз арзонроқ сотилган.