Jahon, Siyosat

Пригожиннинг васиятномаси эълон қилинди

Пригожиннинг васиятномаси эълон қилинди

“Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг васиятномаси эълон қилинди. Унинг васиятномаси “ВЧК-ОГПУ” Telegram- каналида келтирилган.

2023 йил 2 мартдаги ҳужжатга кўра, тадбиркор барча мол-мулкини 25 ёшли ўғли Павелга васият қилган.

«Мен вафот этганимда ўзимга тегишли бўлган барча мол-мулкимни, у нима бўлишидан ва қаерда бўлишидан қатъи назар, шунингдек, келажакда менга сотиб олиниши мумкин бўлган мулкимни Павел Евгениевич Пригожинга васият қиламан», дейилади васиятномада.

Васиятнома шартларига кўра, Павел мерос ҳисобидан Пригожиннинг беваси, қизлари ва онаси Виолетта Пригожина учун муносиб яшашни таъминлаши керак.

“ВЧК-ОГПУ” Telegram-канали муаллифларининг манбасига кўра, Пригожинлар оиласида марҳумнинг мулкининг нотекис тақсимланиши фонида можаро бошланган.

“Пригожин бева ва қизларига ҳеч нарса васият қилмади. Шу билан бирга, “Вагнер” асосчиси унинг ҳаёти давомида собиқ хотинига ажралиш вақтида мулкнинг бир қисмини берди”, дейилади хабарда.

ОАВ хабарларига кўра, Павел Пригожин Санкт-Петербургдаги турар жой ва унинг остидан ер участкасини олади. Унинг умумий кадастр қиймати 32,5 миллион рублни ташкил қилади.

Шунингдек, у “Вагнер” МЧЖни, “Аурум” МЧЖ кинокомпаниясидаги улушни, “Ритм” нотураржой мулкларини сотиш ва ижарага бериш компаниясини, кўчмас мулк бошқаруви ва савдо компанияси “Конкорд Менеджмент и Консалтинг” МЧЖ, “Конкорд Кейтеринг» компанияси ва бошқаларни олади.