COVID-19га қарши вакцина яратишда ёрдам берган олимлар тиббиёт ва физиология бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлишди.
Каталин Карико (Венгрия) ва Дрю Вайсман (АҚШ) тиббиёт ва физиология бўйича Нобел мукофотини нуклеозид базасини модификациялаш соҳасидаги кашфиётлари учун олишган, бу эса COVID-19га қарши самарали мРНК вакциналарини яратиш имконини берган.
«Уларнинг иши дунёда даҳшатли COVID-19 эпидемияси бошдан кечирилган ва бошқа эпидемиялар хавфи катта бўлган шароитда бебаҳо деб эътироф этилди», — деб изоҳлаган Нобел қўмитаси ўз қарорини.
Ўтган йили мукофот швед генетики Сванте Пабога йўқ бўлиб кетган гоминидлар геномлари ва инсон эволюцияси бўйича тадқиқотлари учун берилган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!