Jahon

Европа Иттифоқи Украинага 85 миллиард евролик ёрдам кўрсатди — Боррель

Европа Иттифоқи Украинага 85 миллиард евролик ёрдам кўрсатди — Боррель

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат департаменти раҳбари Жосеп Боррель Европа Иттифоқининг Украинага кўрсатган ҳарбий ёрдами ҳажми аллақачон 25 миллиард еврога етганини, ёрдамнинг умумий миқдори, жумладан, гуманитар ва молиявий ёрдам миқдори эса 85 миллиард еврони ташкил этганини эслатди.

Бу ҳақда Боррель Украинага ташрифи якунлари бўйича Киевда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Жосеп Боррель Одесса ва Киевга ташриф буюриб, Украинанинг янги мудофаа вазири Рустем Умеров билан учрашди.