Iqtisod, O‘zbekiston

Фермер хўжаликларига 1,9 млрд. сўмдан ортиқ солиқларни бўлиб тўлаш имкони берилди

Фермер хўжаликларига 1,9 млрд. сўмдан ортиқ солиқларни бўлиб тўлаш имкони берилди

Фермер хўжаликларига 2023 йил 1 июнь ҳолатига шаклланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қарзини 12 ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган.

Қарорга мувофиқ, Солиқ қўмитаси томонидан солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги аризалар электрон тарзда қабул қилиниб, 5 кун муддатда кўриб чиқилмоқда.

2023 йил 1 октабрь ҳолатига 209 та корхонага умумий миқдори 1,9 млрд сўмдан ортиқ солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилди.

Солиқ тўловчилар мазкур имкониятдан фойдаланиш учун my3.soliq.uz порталидаги хизматлар менюсидан “Солиқ қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш ёки кечиктириш” хизмати орқали электрон ариза юборишлари мумкин.