Пекин Тайван билан тинч йўл орқали қайта бирлашиш тарафдори, лекин куч ишлатишдан воз кечишга ваъда бермайди, деди якшанба куни Хитой Коммунистик партияси 20-съездида партия Бош котиби, Хитой раиси Си Цзинь Пин.
«Биз тинч йўл билан бирлашиш истиқболини чин дилдан ва бор кучимиз билан таъкидлаймиз, лекин биз ҳеч қачон куч ишлатишдан воз кечишга ваъда бермаймиз. Ташқи кучлар аралашуви ва Тайван мустақиллиги учун бош кўтарган сепаратистларнинг , шунингдек, уларнинг бўлиниш ҳаракатларига қарши кучларнинг энг кичик таъсири сезилса ҳам, зарур чораларни кўриш имкониятини ўзимизда сақлаб қоламиз», деди у.
Шу билан бирга, Си Цзинь Пин бундай ҳаракатлар ҳеч қандай ҳолатда кўплаб Тайван халқига қарши қаратилмаслигини таъкидлади.
Хитой раҳбари, шунингдек, 2027 йилда Хитой Халқ Озодлик Армиясининг 100 йиллигига қадар халқаро даражадаги қуролли кучларга эга бўлиш мақсадига эришиш учун армиядаги ислоҳотларни давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Марказий Хитой ҳукумати ва унинг орол провинцияси ўртасидаги расмий муносабатлар 1949 йилда Хитой Коммунистик партияси билан фуқаролар урушида Чан Кайши бошчилигидаги Гоминьдан қўшинлари мағлуб бўлганидан сўнг бузилган эди. Ўшанда мағлуб тараф Тайванга қочиб ўтган.
1980 йилларнинг охирига келиб Орол ва Хитой материги ўртасидаги бизнес в ҳамда норасмий алоқалар қайта тикланди. 1990 йилларнинг бошидан бошлаб томонлар нодавлат ташкилотлар – Тайван бўғози орқали алоқаларни ривожлантириш бўйича Пекин ассоциацияси ва Тайбей бўғозлар алмашинув фонди орқали алоқа ўрнатишни бошладилар.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!