Қўшма Штатлар Украинани ҳукуматдаги коррупцияга қарши курашда кўпроқ ҳаракат қилишга чақирмоқда ва сўнгги бир неча ҳафта ичида Киевга иқтисодий ёрдамнинг айрим турлари ҳукумат институтларини ислоҳ қилишдаги муваффақиятга боғлиқ бўлишидан огоҳлантирувчи бир неча хабарномалар юборди.
Байден маъмуриятининг Украина қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мажбурияти ўзгаришсиз қолмоқда, бироқ расмийлар Украина ҳукумати коррупцияга қарши курашда кўпроқ ҳаракат қилмаса, АҚШ ёрдамининг бошқа шакллари хавф остида бўлиши мумкинлигига ишора қилди.
«Украиналикларга айтилган хабар ҳар доим шундай бўлиб келганки, агар бу маблағлардан биронтаси ўзлаштирилса, бу АҚШнинг барча ёрдамига хавф туғдиради», деди АҚШ расмийларидан бири CNN телеканалига.
Ёз охирида Давлат департаменти Киевга расмий дипломатик нота йўллаб, Қўшма Штатлар Украинадан коррупцияга қарши кураш ва молиявий шаффофликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўғридан-тўғри бюджетдан ёрдам олишда давом этишини кутаётганини айтди, деди масаладан хабардор уч расмий.
Ҳужжатда, шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси дастури доирасида, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ислоҳотларни ўтказиш зарурлиги таъкидланган, деди манба CNN телеканалига.
Украинанинг Вашингтондаги элчихонаси баёнотида айтилишича, Киев ислоҳотлар йўлидан, жумладан, ХВФ дастури доирасида ҳаракат қилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!