O‘zbekiston

Чирчиқдаги «ёнбошлаб» қолган «дом» бўйича расмий изоҳ берилди

Чирчиқдаги «ёнбошлаб» қолган «дом» бўйича расмий изоҳ берилди

Аввалроқ, Чирчиқ шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» массивида қурилган кўп қаватли уйлардан бири олдинга оғиб, «ёнбошлаб» қолгани ҳақида хабар берган эдик. Қурилиш вазирлиги турар-жой биноларнинг бугунги кундаги техник ҳолати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳажмий темирбетон панель конструкцияли бино пудратчи «Янги замон бино» МЧЖ томонидан қуриб фойдаланишга топширилган.

Геологик изланишлар хулосасига кўра, ушбу бинода «Чўкувчан ва ўта чўкувчан грунтли ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотлар» тўғрисидаги шаҳарсозлик норма ва қоидаларининг 9-банди талабларига мувофиқ қурилиш ишлари бажарилган. Бироқ 2022 йил баҳор-куз мавсумидаги ёғингарчиликлар туфайли кўп миқдордаги ёмғир сувлари ирригация тизимларисиз мунтазам равишда бино пойдеворига сизиб кирган ва бино атрофига йиғилиб қолган. Натижада бино остининг асос қисми сувга тўйиниб, бинонинг вертикал сейсмик чоклари лойиҳавий ҳолатидан кўчган.