5 октабр куни Германиянинг Санкцияларни қўллаш бўйича марказий бошқармаси (ZfS) миллиардер Алишер Усмоновнинг вилласида тинтув ўтказди ва бир нечта автомобилларни мусодара қилди.
Вилла Роттач-Эгерн Бавариядаги Тегернзе кўлида жойлашган. «Матрёшка» номини олган махсус комиссия унинг Мюнхен яқинидаги бошқа хонадонларида ҳам тинтув ўтказилганини айтди.
Германия божхона бошқармасининг санкциялар бўлими маълумотларига кўра, операция суд томонидан берилган тинтув буйруғи асосида амалга оширилган.
Аввалроқ Франкфурт-Майн минтақавий суди тадбиркорнинг кўчмас мулки ва яхтасида тинтув ўтказишни ноқонуний деб эълон қилган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!