Yangiliklar

Тошкентда ҳарбий хизматчилар банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Тошкентда ҳарбий хизматчилар банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 нафар ҳарбий хизматчи томонидан банкоматлардан пул ўғирлашга уриниш ҳолати содир этилгани бўйича маълумотлар тарқалди. Мудофаа вазилриги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Хабарга кўра, ҳарбий хизматчилар тоифасига Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Президент давлат хавфсизлиги хизмати ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идораларнинг қўшинлар таркибида хизмат қилаётган шахслар киради. Қайд этилишича, қўлга олинган ҳарбий хизматчиларнинг Мудофаа вазирлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ, улар Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари.