«Бугун мен Исроил Бош вазири Нетаняху билан Исроилга қарши давом этаётган даҳшатли ҳужумлар ҳақида гаплашдим», деди у.
«Қўшма Штатлар Ғазодаги Хамас террорчилари томонидан Исроилга қилинган бу даҳшатли ҳужумни сўзсиз қоралайди ва мен Бош вазир Нетаняхуга Исроил ҳукумати ва халқига барча керакли воситаларни кўрсатишга тайёр эканлигимизни очиқ айтдим. Терроризмни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. АҚШ Исроилга душман бўлган бошқа томонларни вазиятдан фойдаланишга уринишдан огоҳлантиради. “Менинг маъмуриятим Исроилни қўллаб-қувватламоқда”, – дея қўшимча қилди АҚШ президенти.
Олдинроқ Исроил бош вазирининг идораси телефон суҳбати ҳақида хабар бериб, Бенямин Нетаняху “Исроил ғалаба қозонадиган кучли ва барқарор кампания талаб қилинишини аниқ кўрсатганини” айтди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!